Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳри ҳокими Пусан шаҳрида туризм бўйича тақдимот ўтказади

Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облақулов 25-28 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказиладиган Осиё ва Тинч океани минтақаси шаҳарлари туризмини ривожлантириш ташкилотининг 9-ассамблеясида иштирок этмоқда.

Бугун, 26 сентябрь куни ассамблеянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Умумий фаровонлик, очиқ шериклик орқали туризм” мавзусида ўтаётган тадбирда ҳукуматлараро ҳамкорликнинг самарали ва амалий стратегиялари тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Кун давомида Б.Облақулов Пусан шаҳри ҳокими билан учрашиши белгиланган. Шунингдек, ҳоким ассамблея ижроия қўмитасининг 34-йиғилишида Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятига доир тақдимот ўтказади.

Тадбир тафсилотлари ҳақида маълумот бериб борамиз.