Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳри куни қандай нишонланади?

Самарқанд вилояти ҳокимлигида шу муносабат билан ўтказилган таҳлилий суҳбатда Эркинжон Турдимов вазифани аниқ қўйди:

- «Ўтмиши шарафли, бугуни фаровон, келажаги нурли маскан» шиори остида чиройли, мазмунли байрам ташкил этилиши керак. Токи, бу шаҳарда яшовчи ҳар бир фуқаро ва меҳмон байрам шукуҳини ҳис қилсин.

Шунингдек, ҳоким 18 октябрь - Самарқанд шаҳри куни олдидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталди.

- Аввало, шаҳарни байрамга муносиб тарзда тайёрлаб, уни обод қилайлик, безайлик, - деди Э.Турдимов – Истироҳат боғлари, Театр майдони, Регистон мажмуаси, Кимёгарлар санъат саройи ва аҳоли масканларида байрам тадбирлари уюштирилади. Уларда таниқли санъаткорлар, ижодкорлар чиқиш қилади, ош сайли ўтказилади.

17-20 октябрь кунлари шаҳардаги махсус жойларда «Табиат саховати» ярмаркаси бўлади.

Сайтимизни кузатиб боринг, биз тадбирлар ҳақида маълумот бериб борамиз.