Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳри ва Жомбойда тиббий хизмат янгича бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳар бир вилоят маркази ва биттадан туманда намунали, замонавий тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш чораларини кўряпти.

Белгиланган тадбирга асосан Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳри ва Жомбой тумани танлаб олинган. Депутатлар маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик ёрдамида мавжуд аҳволни ўрганиб, таклиф ва тавсиялар асосида тиббиёт муассасалари фаолиятини янги босқичга кўтариш чораларини белгилаётир.

Бунда асосий эътибор:

- тиббиёт муассасалари жойлашуви аҳоли учун қулайлиги;

- тиббиёт муассасалари ташкилий тузилмаларининг самарадорлиги;

- биноларнинг бугунги кун талабига жавоб бериши;

- тиббиёт муассасаларида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш;

- тиббий асбоб-ускуна ва тиббий жиҳозлар таъминоти;

- аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш

борасидаги муаммолар ўрганилиб, уларга ечим изланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида муаммоларни ўрганиш, таклифлар тайёрлаш мақсадида мутахассислардан иборат гуруҳлар шакллантирилди. Фуқаролар Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг [email protected] электрон почтасига ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Ўлмас САЙДИНОВ.

 

Сайтимизни кузатиб борсангиз, Ишчи гуруҳи хулоса ва таклифларидан хабардор бўласиз.