Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида 64 та валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев вилоят Кенгаши депутатларига қилган ҳисоботида 2018 йилда сайёҳлар ташрифи кўп кузатилган масканларда “Wi-Fi” зоналари, ахборот марказлари, сайёҳлар учун симкарталар, туристик хариталар, 64 та валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилганлигини маълум қилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг туристик хариталари, буклет, флаер ва китобчалар ишлаб чиқарилиб, ахборот марказлари орқали бепул тарқатилиши йўлга қўйилган.