Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида автомашинани олиб қочган шахслар қўлга олинди

Шу йил 4 июнь куни номаълум шахслар Самарқанд шаҳар Жайхун кўчасида қаровсиз қолдирилган 24 ёшли З.И.га тегишли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани ҳайдаб қочганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Автомашина Самарқанд шаҳар Хишрав қўрғонидан техник соз ҳолда топилган. Машина кўздан кечирилганда унинг олд ва орқа томон давлат рақамлари ҳамда 2 дона калонкаси йўқлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 28 ёшли А.А. ва Беруний кўчасида яшовчи 20 ёшли Ш.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, гумондорлар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.