Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида эркак кишининг жасади топилди

Жорий йилнинг 12 июнь куни  Самарқанд шаҳридаги У.Жўрақулов ва И.Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган хиёбондаги арчалар орасидан 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи 30 ёшли З.Н. ўзаро жанжал оқибатида марҳум М.Н.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланиб, З.Н. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.