Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида галаконцерт: Дўстлик фестивалида турли миллат вакиллари миллий рақслари билан қатнашди

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” анъанавий маданият ва дўстлик фестивалининг якуний галаконцерти бўлиб ўтди.

Унда элимиз суйган санъаткорлар ва вилоятимиздаги миллий-маданий марказларнинг бадиий-фольклор жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, фестивалнинг Самарқанд вилояти босқичида иштирок этган миллий-маданий марказлар жамоалари турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.