Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида кўчада маст аёлларнинг даҳанаки жанги сабаби ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди

2019 йил 14 июнь куни соат тахминан 20.00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой ва У.Турсунов кўчалари чорраҳасида фуқаро С.Р. “Ай такси” корхонасига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётиб, чорраҳада такси автомашинаси орқасидан келиб тўхтаган, “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси Р.Ф. светофорнинг яшил чироғи ёнганидан кейин ҳаракатланмаётган такси автомашинасига товушли сигнал билан ишора берган.

Самарқанд шаҳри Рўдакий ва Ибн Сино кўчалари чорраҳасида светофорнинг қизил чироғига келиб тўхтаган такси ва “Лабо” русумли автомашиналар ҳайдовчилари ораларида келиб чиққан оғзаки тортишув давомида С.Р. такси автомашинасидан тушиб, “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси ёнидаги ўриндиққа келиб ўтириб, ҳайдовчи Р.Ф. билан ўзаро жанжаллашиб қолганлиги аниқланган. Р.Ф. С.Р.ни автомашинасидан туширмоқчи бўлганида, С.Р.нинг таниш дугонаси, С.Н. воқеа устига келиб қолиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда жанжалга аралашиб, “Лабо”  ҳайдовчиси Р.Ф.ни қўллари билан уриб, уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, автомашина олд томонидан давлат рақам белгисини юлиб олиб, шу рақам белги билан автомашина олд ойнасини уриб синдириб, йўлда автомашиналар ҳаракатини чеклаб, жамоат тартибини бузиб, тирбандлик ҳосил бўлишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари йўлдаги тирбандликнинг сабабини аниқлаш, тўпланган фуқароларни тарқатиб,  ҳаракатни тиклашга ҳаракат қилаётган вақтда фуқаро С.Н. ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларни ҳам қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузганлиги сабабли, ЙПХ ходимлари одамлар кўпайиб кетганлиги, С.Н. ва С.Р. ларни тинчлантиришга кучлари етмаганлиги сабабли вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ нарядини чақиртиришган.

  С.Н. ва С.Р. лар ППХБ ходимларининг биргаликда яқин орадаги ИИБга бориб, ҳолатга ойдинлик киритиш, тинчланиб, кўчада жамоат тартибини бузмаслик ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузишиб, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлганликлари туфайли, улар патруль автомашиналарига ўтқазилиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сонли ИИБга олиб келинган.

  Икки дугона С.Н. ва С.Р. лар алкоголь маҳсулоти истеъмол қилганликда гумон қилиниб, тиббий текширувдан ўтказилганда, фуқаро С.Р. “енгил”, фуқаро С.Н. эса “ўрта” даражадаги мастлик ҳолатида эканлиги аниқланган.