Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида хотин-қизлар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди

Қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 100 нафарга яқин кичик ва катта ёшдаги  спортчи аёллар 5 километр масофани босиб ўтди.



Марафонда иштирокчиларнинг велосипедда ҳаракатланиши, чаққонлиги, белгиланган маррани биринчи бўлиб босиб ўтиши мутахассислар томонидан баҳоланди. Якунда Тойлоқ ва Пахтачи туманидан келган хотин-қизлар етакчилик қилди.      

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова иштирок этди.     

Озода СОЛИЕВА.