Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги кўз ёш тўкаётган кўчалар

Самарқанд шаҳри темир йўл ҳудудидаги Матонат МФЙга қарашли Азимбеков, Матонат, Зафаробод ва Матонат 2-тор кўчалари ўз аҳволидан йиғлаб юборяпти. Қандай дейсизми? Оддийгина, изиллаб.

Кўча ўртасидан ўтган тоза ичимлик суви қувурининг ёшини билмаймиз. Аҳоли 30-40 ёш бериб турибди. Неча ёшга кирган бўлса ҳам, ичидан тўкилиб адо бўлаяпти. Нега, дерсиз? Нега бўларди, дарди ичида-да. Мутасадди раҳбарлар "кўнгил сўрашсалар" балки юрагини очиб тўкар. Йўқса, бу кўча изиллаб, тизиллаб йиғлайверади.

Аслиддин Мустафоев.