Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" амфитеатрида қўл жанги бўйича халқаро турнир бошланди

Қўл жангининг профессионал Р-1 йўналиши бўйича илк маротаба ўтказилаётган халқаро турнирнинг асосий ва рейтинг жангларида юртимиз вакилларидан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва АҚШ қўл жанги усталари беллашмоқда.

Унинг очилиш маросимида Халқаро қўл жанги федерацияси (WTKF) президенти  В.Хрюнов, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси президенти Р.Иминжанов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов  иштирок этди.

Биринчи жанг бошланди ва унда 65 килограмм вазн тоифасида қирғизистонлик қўл жанги устаси Бекулан Сайибжан улу ҳамюртимиз Фирдавс Раҳимов билан беллашди. Унда қирғизистонлик жангчининг қўли баланд келди.

Асосий жанг ғолиби 2000, иккинчи ўринни эгаллаган спортчи 1000 АҚШ долларига эга бўлади. Рейтинг жанглари ғолибларига 1000, иккинчи ўрин соҳибларига 500 доллар ажратилган.

Маълумот ўрнида: турнирнинг асосий жанги иштирокчилари - ўзбекистонлик Жаҳонгир Жумаев ва россиялик Магомед Ибрагимов аввал ҳам Москвада бўлиб ўтган турнирнинг матч-реванш йўналишида тўқнаш келишган. Ўша жангда Жаҳонгирнинг қўли баланд келган эди.

Ҳусан Элтоев.