Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик компанияси Россиядаги халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Айни пайтда Москва шаҳрида дунёдаги сайёҳлик соҳаси мутахассисларини бирлаштирадиган Халқаро форум-кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмага энг яхши таклифларга эга бўлган интерактив стендлар тақдим этилган бўлиб, улар саёҳат муҳитига шўнғиш имкониятини беради.

Форум доирасида Сербия, Индонезия, Ҳиндистон ва Хитойнинг сайёҳлик бўйича хорижий идоралари кўмаги билан Россиянинг етакчи туроператорлари иштирокида Б2Б форматида учрашувлар ташкил этилган.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, кўргазмаларда Самарқанд шаҳридаги «Ширин Сайёҳ» сайёҳлик компанияси фаол иштирок этиб, юртимизнинг туризм имкониятлари ва истиқболларини намойиш этмоқда.