Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар уйи”нинг нархи арзонлаштирилади

Жорий йилнинг 6 май куни сайтимизда “Самарқандлик ёшлар Президентга мурожаат қилди: Муаммо арзон уй-жойларнинг баҳоси қимматлигида” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Хўш, бу мурожаатнинг тақдири нима бўлди? Ўтган вақт давомида бу масала юзасидан қандай чора-тадбирлар кўрилди?

Шу каби саволлар билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашига мурожаат қилдик.

Кенгаш раиси Абдулла Аслоновнинг айтишича, Самарқанд шаҳар Навоий шоҳ кўчасида қурилган “Ёшлар уйи”да яшовчи оилаларнинг мурожаатида баён этилган муаммоларни ўрганиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилган. Қурилишдаги камчиликларни бартараф этиш қурилиш ва энг муҳими, хонадонларнинг нархини арзонлаштириш бўйича масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилган. Ишчи гуруҳ масалани ўрганиб 27 майга қадар вилоят ҳокимига ахборот киритади.

Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.