Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида ҳайдовчилар тезликни оширгани туфайли рўй берган автоҳалокат натижасида 6 киши вафот этган

Самарқанд вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носиров Самарқанд туманида аҳоли билан учрашди.

Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда А.Носиров ҳудудда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида гапириб, йил бошидан буён 12 та йўл-улов ҳодисаси қайд этилганлигини таъкидлади. Мазкур йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 6 киши вафот этган, 14 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

Учрашувда йўлларда ҳаракатланиш мобайнида йўл қоидаларига амал қилиш, йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарадиган асосий омиллар муҳокама этилди. Иштирокчиларга камераларга муҳрланган, йўлда содир этилган автоҳалокатларнинг тасвири туширилган видеороликлар намойиш этилди.