Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида Новвот сайли ўтказилди

Самарқанд тумани Хўжа Аҳрори Валий маҳалласидаги “Нодир Девон Беги” мадрасасида “Шарқ ширинликлари” шиори остида Новвот сайли бўлиб ўтди.

Сайилда маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир доирасида миллий ҳунармандчилик, ширинликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатчилик маҳсулотлари ҳамда турли хилдаги новвот маҳсулотлари намойиш этилди.

Таниқли санъаткорлар томонидан  ижро этилган куй-қўшиқлар қатнашчиларга кўтаринки кайфият улашди.