Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида “Халқ кутубхонаси” ташкил этилди

Самарқанд туманидаги Найзатепа маҳалласида туман прокурори ташаббуси билан “Халқ кутубхонаси” ташкил этилди.

Маҳаллада бунёд этилган кутубхонада 4 мингдан ортиқ бадиий, тарихий, болалар адабиёти ва ҳуқуқий мавзудаги китоблар ўрин олган. Кутубхонани тўлдиришда маҳалла аҳли ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

- Кутубхона ёшларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилади, - дейди  Наим Саломов. – Асосийси, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобга ошно бўлишларига замин яратади.