Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманидаги боғчаларга 86 млн. 500 минг сўмлик ривожлантирувчи босма материаллар тарқатилди

Самарқанд туманидаги 23-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида “Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси қандай бўлиши керак? Жумладан, мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш,тизимли режалаштириш ва мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишлари” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
- Бугунги семинарда туманимиздаги 35 та мактабгача таълим муассасалари мудиралари, тарбиячи, психологлари, жисмоний тарбия йўриқчилари иштирок этди, - дейди Дилфуза Азизова. – Жорий йилдан ҳар бир давлат мактабгача таълим муассасамизда Кузатув кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди. Кузатув кенгаши аъзоларига боғча мудиралари ҳар чоракда ҳисобот тақдим этади. Унга ота-оналар ва жамоатчилик вакилларидан аъзолар сайланиб, улар муассаса фаолияти юзасидан таклиф билдириш ва уни таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади.
Туманимиздаги мавжуд боғчаларга 86 млн. 500 минг сўмлик 102 турдаги ривожлантирувчи босма материаллар бепул тарқатилди. Ушбу ўқув жиҳозларидан таълим-тарбия жараёнида мақсадли фойдаланиш ва уларни сифатли сақлаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, семинарда Open EMIS ахборот тизимига маълумотларни мунтазам равишда киритишда МТМ мудирасининг асосий вазифалари ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти, мактабгача таълим муассасасининг кун тартибида мужассамлаштирилган машғулотлар ҳамда кутубхона фаолияти атрофлича муҳокама этилди.