Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманидаги “снос”дан ҳеч бир фуқаронинг норози бўлишига ўрин йўқ

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Самарқанд эшкак эшиш канали атрофида жами 320 гектар майдонда туристик марказ қурилиши бошланди.

Ушбу жараёнда айрим турар ва нотурар жойлар “снос”га тушиб, бузилмоқда. Шунинг учун ҳар хил тушунмовчиликлар юзага келаётгани, бу масала ижтимоий тармоқларда турлича ёритилаётганидан кўпчилик хабардор.

Аввало, турар ва нотурар жойлар давлат эҳтиёжларидан келиб чиқиб бузилаётгани, одамларни норози қилмаслик, ишларнинг қонуний асосда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида туманимиздаги Жойисой ҳамда Қўштамғали маҳаллаларида штаб ташкил қилинди. Штаб ишини туман ҳокими сифатида ўзим мувофиқлаштириб боряпман.

Масалан, ўтган давр мобайнида туристик марказ қурилаётган ҳудудда 74 та турар, 11 та нотурар объектлар бузилди. "Grand Real Profi" МЧЖ баҳолаш корхонаси томонидан ушбу объектларнинг ҳар бири бозор нархида баҳоланди ва бузилган ҳар битта турар ва нотурар жой учун товон пуллари тўлаб берилди.

Айтмоқчи бўлганим, давлат эҳтиёжи, халқ манфаати учун қурилаётган мазкур туристик марказни бунёд этишда фуқароларнинг норози бўлишига йўл қўйилмайди.

Носир МАВЛОНОВ,

Самарқанд тумани ҳокими.