Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманига ҳоким тайинланди

Бугун - 30 июль куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вазифасидан озод этилган Шуҳрат Жамолов ўрнига Мавлонов Носир Мамарасулович Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

1971 йилда Иштихон туманида туғилган Н.Мавлонов 1996 йилдан буён солиқ идораларида фаолият кўрсатган. Шу пайтгача Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, Самарқанд туманида ислоҳотларнинг боришини танқидий таҳлил қилди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.