Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 3 та янги таълим йўналиши очилди

Қабул квоталари параметрларига кўра, янги ўқув йили учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус ва Тошкент филиаллари билан биргаликда жами 2522 нафар талабани ўқишга қабул қилади.

Шундан кундузги таълим шакли бўйича Нукус ва Тошкент филиаллари билан биргаликда 1975 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Сиртқи таълим шакли бўйича Тошкент филиали билан биргаликда 475 нафар, магистратура босқичига эса 72 нафар талабага ўқишга кириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, 2020-2021 ўқув йили учун институтда 3 та янги таълим йўналиши ташкил этилди. Булар, иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида), бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида), технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (қишлоқ хўжалигида) йўналишларидир.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ахборот хизмати.