Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят ҳокимига мурожаат қилган фуқарога янги уй калити топширилди

Самарқанд вилоят ҳокимининг Телеграмм мессенжерига Ш.Қудратов  мурожаат қилган. Унда келтирилишича, Самарқанд шаҳридаги “Темп” МЧЖ билан турмуш ўртоғи Мадина Абдуҳолиқова ўртасида уй-жой қурилиши бўйича шартнома имзоланган. Мурожаатда айни кунда мазкур шартнома шартлари қўпол равишда бузилаётганлиги айтилиб, ҳуқуқлари тикланишида амалий кўмак сўралган. Яъни, қурилиш ташкилоти раҳбари уй қуриб битказилганлигини ва унга иситиш тизимини ўрнатиш учун янгидан тўлов (32 млн сўм) қилиниши лозимлиги ва шундан сўнг янги уй калити  топширилишини таъкидлаган.

Ариза тегишлилиги бўйича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси мутасаддилари томонидан МЧЖ  масъул ходимлари ва Ш.Қудратов иштирокида ўрганилди. Қурилиш ташкилоти ноқонуний талаб қўйганлиги, фуқарога бундай русумдаги иситиш тизимининг ҳожати йўқлиги ва бу борадаги қонун талаблари батафсил тушунтирилгач, аризада кўрсатилган важлар ижобий ҳал этилди ва янги уй калити хонадон эгасига топширилди.

Гулчеҳра Бердиёрова.