Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят маданият бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Муҳаммадиев Хўжақул Ўтаевич 2019 йил 19 мартдан бошлаб Самарқанд вилояти ҳокимлиги маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

У шу пайтгача ушбу лавозимда ишлаган Шарафов Баҳодир Негматович ўрнида фаолият бошлади.

Х.Муҳаммадиев бунгача Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси бош директори лавозимида фаолият олиб борган.