Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод шаҳарчасида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Фарҳод шаҳарчасида сайёр қабул ўтказди.
Унда 50 нафарга яқин фуқаро саломатлиги, тиббиёт соҳасида ўзларини қизиқтирган савол, муаммо ва таклифлари билан мурожаат этди.
- Маҳалламиз марказида жойлашган поликлиника қайта қурилиб, керакли тиббий жиҳозлар билан таъминланди, - дейди шаҳарчада истиқомат қилувчи Малика Муҳаммадиева. - Бу биз, фарҳодликларга сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратди. Бугун сайёр қабулда иштирок этиб, соғлигим борасида анчадан буён ўйланиб юрган муаммомга ечим топдим. Бу борада бошқарма бошлиғи тавсияси билан менга кўмак бериладиган бўлди.