Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят судлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказади

Жорий йилнинг 9 август куни Самарқанд вилояти фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлари раисларининг ҳамкорликдаги сайёр қабули ўтказилади. Сайёр қабул соат 10:00 дан 12:00 гача Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида, шу куни соат 14:00 дан 16:00 гача Каттақўрғон туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади.

Сайёр қабулда тадбиркорлар ва фуқаролар ўз ечимини топмаётган, қўшимча ўрганишни талаб қилинадиган масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.