Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят судлари раҳбарлари Ургут ва Тойлоқ туманларида сайёр қабул ўтказади

Самарқанд вилояти фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлари раислари 2019 йил 23 август куни соат 10:00 дан 12:00 гача Ургут туман Халқ қабулхонасида, шу куни соат 14:00 дан 16:00 гача Тойлоқ туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказади.

Сайёр қабулда тадбиркорлар ва фуқаролар ўз ечимини топмаётган, қўшимча ўрганишни талаб қилинадиган масалалар бўйича жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлари вилоят раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.