Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Ахмеджанов Фаррух Каримович – вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ф.Ахмеджонов 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1999 йилда Самарқанд давлат унверситетининг бакалавр, 2001 йилда магистр босқичини, 2003 йилда Солиқ ва божхона органлари академиясини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2000 йилда вилоят давлат солиқ бошқармаси телекоммуникация ва техник хизмат шўъбаси катта инспектори вазифасидан бошлаган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.