Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин ТУРДИМОВ:

- Мамлакатимизда пухта ўйланган, халқ эҳтиёжи ва фикри ҳисобга олинган режалар билан ишлаш тизими яратилди. Бу тизим самарасини кўриб, сезиб турибмиз. Аммо ҳали улар ижросига ижодий ёндашувда кўп иш қилиниши лозим.

Таҳлиллар жараёнида шу нарсани сезаяпманки, режалар ижросини таъминлашда аксарият раҳбарлар ички интизом кўрсата олмаяпти. Масалан, дастурда вазифа аниқ бўлса-да, уни бажаришда белгиланган муддатгача кутиб туриш кайфияти бор. Бундан ташқари, баъзи раҳбарлар ижрони доимий назорат қилиш кўникмасини ўзлаштирмаган. Шу сабабли вилоятда у ёки бу режа ижроси таҳлилига бағишлаб йиғилиш чақирилгандан сўнггина улар «ташвиш»га тушиб қолишади. Табиийки, улар йиғилишдаги сўров чоғида турли баҳоналар тўқишга ҳаракат қилишади ёки ер чизиб ўтиришади.

Дастурлар ижросини таъминлашда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйишда ҳам камчиликлар бор. Хусусан, айрим ҳужжатларни йиғишда бир вазифани бажаришга жалб этилган идора раҳбарлари бирга ўтириб, масалага ечим топиш ўрнига бир-бирига хат ёзиш ва унинг жавобини кутиш билан овора. Бу борада ўринбосарларим ҳам ўз йўналишларидаги соҳалар ҳамкорлигини  йўлга қўйишлари зарур.

Ҳар бир раҳбарда берилган топшириқ, юборилган хат ижросини мунтазам суриштириш интизомини, кўникмасини шакллантиришимиз шарт.