Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтмиш иккинчи сессияси 2019 йил 27 февраль куни соат 9:00 да вилоят ҳокимлиги мажлислар залида туман ва шаҳарлар студиялари билан уланган ҳолда видеоселектор тарзида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нав­батдаги олтмиш иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507-III-сонли "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ҳақида.
  4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд шаҳридаги ижроси ҳақида"ги қарор ҳақида.
  5. "Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида" вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
  6. "Самарқанд вилоятига инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида" вилоят ҳокими ўринбосари О.Ходжаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
  7. "Самарқанд вилоятида 2018 йил давомидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисида" вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халиловнинг ахбороти тўғрисида.
  8. Бошқа масалалар.

 

Вилоят ҳокими                                    Э.ТУРДИМОВ

2019 йил 20 февраль