Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ўзгарди

Самарқанд вилоят ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Худойбердиев Шунқор Фармонович Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тайинлангач, унинг ўрнига шу пайтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Ўроқов Жамшид Ражабович вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Ходжаев Ойбек Эркинович вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бу лавозимда 2018 йил февралидан буён ишлаб келган Бобоев Отабек Бурхонович ўрнини эгаллади.