Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 385-386-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳ­қон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда Ўзбекстон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 6, 25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари миқдорлари 1-иловага;

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотларни ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ    тасдиқлансин.

  1. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги "Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги 100-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технология­ларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси мазкур қарорни "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳо­кимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими­нинг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                              Э.Турдимов

2019 йил 25 январь

31-Қ сонли

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИ

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги 31-Қ-сонли қарорига 1-илова

т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

Олинадиган тўловлар

 

 

Самарқанд,
Каттақўрғон шаҳри, Ургут ва Самарқанд тумани бозорларида

Нуробод ва Қўшработ туман бозорларида
 

Вилоятнинг қолган туман бозорларида

 
 

I.

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдори

 

 

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

 

 

1.1.

Мевалар:
Ҳўл мевалар:
олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

4 000

 

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/кунга

9 000

4 000

5 000

 

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар: туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

9 000

4 500

6 500

 

1.2.

Сабзавотлар: картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг)ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

3 500

2 500

3 500

 

1.3.

Полиз маҳсулотлари:
ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ ( 6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

9 000

4 500

5 500

 

1.4.

Дон маҳсулотлари:
гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

6 000

3 500

4 500

 

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:
мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 500

2 500

4 000

 

1.6.

Сут маҳсулотлари:
сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 000

2 500

3 000

 

1.7.

Тузламалар:
карам, бодринг, помидор, ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

3 500

 

1.8.

Зиравор ва дориворлар:

(зира, мурч, қалампир ва ҳ.к.) ҳамда асал

1 ўрин/кунга

4 500

3 000

4 000

 

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилгани)

1 ўрин/кунга

4 000

2 500

3 000

 

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

4 500

3 000

3 500

 

1.11.

Гуллар ва кўчатлар ( 6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

4 000

2 000

3 000

 

1.12.

Нон маҳсулотлари (обинон, патир ва ҳ.к.)

1 ўрин/кунга

3 500

2 000

3 000

 

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

3 500

 

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

10 500

6 500

9 000

 

1.15.

Миллий таомлар         

1 ўрин/кунга

10 000

6 000

8 000

 

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

4 000

2 000

3 000

 

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

4 000

2 500

3 000

 

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

11 000

7 500

9 000

 

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари:
( 6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

4 000

 

2.

Гўшт маҳсулотлари;
мол, қўй ,чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.     

 

 

2.1.

Мол, қўй, чўчқа ва бошқа ҳайвонлар гўштлари, думба, жигар

1 ўрин/кунга

20 000

13 000

16 000

 

2.2.

Парранда гўшти, тил, калла-поча ва ҳ.к.лар алоҳида сотилганда

1 ўрин/кунга

12 000

6 000

7 000

 

3.

Маҳсулотларини автомашиналардан сотиш:

 

 

енгил автомашиналардан

1 машина

16 000

12 000

15 000

 

юк автомашиналардан

1 машина

22 000

15 000

20 000

 

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

14 000

10 000

12 000

 

маҳсулотларни ерда сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

6 000

4 000

5 000

 

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч, маккажўхори пояси ва ҳ.к.

1 машина

8 500

5 500

6 500

 

5.

Тайёр устки кийимлар, ички кийимлар, ўрин-тўшак жиҳозлари, газламалар, турли хилдаги мато жилдлар, пойабзаллар ва бошқа саноат моллари

1 жой учун

8 500

5 500

7 000

 

5.1.

Телевизор, орг-техника, мебель жиҳозлари, гилам маҳсулотлари ва ҳ.к . (6 кв.метр)

1 жой учун

11 000

6 000

8 500

 

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмларни сотиш:
 - уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

4 500

3 000

3 500

 

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

 

 

7.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар, шундан    

 

 

 

 

 

«GM-Uzbekistan” (УзДЭУ) ва хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомашиналар

1 дона

30 000

х

х

 

МДҲ (СНГ) давлатларида ишлаб чиқарилган автомашиналар

1 дона

20 000

х

х

 

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

27 000

х

х

 

мотоцикл, мотороллер ва мопедлар

1 дона

7 000

х

х

 

Велосипедлар

1 дона

5 000

3 000

3 000

 

7.2.

 Илгари фойдаланишда бўлган эҳтиёт қисмларни сотиш:
 -
автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

6 000

4 000

5 000

 

8.

* Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун:

 

8.1.

 От, той, туя

1 бош

18 000

18 000

18 000

 

 Бўталоқ, эшак

1 бош

10 000

10 000

10 000

 

8.2.

Йирик шохли қорамол:

 

 

 

 

 

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

1 бош

22 000

22 000

22 000

 

Бузоқ

1 бош

15 000

15 000

15 000

 

8.3.

Майда шохли қорамол:    

 

 

 

 

 

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

1 бош

16 000

16 000

16 000

 

қўзи, улоқ

1 бош

11 000

11 000

11 000

 

8.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари

1 бош

11 000

11 000

11 000

 

9.

Уй паррандалари:      курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

2 000

2 000

2 000

 

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

2 000

2 000

2 000

 

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

6 000

3 000

4 000

 

11.

 Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

6 000

3 000

4 000

 

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

2 500

1 500

2 000

 

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек, уларнинг озуқалари тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

4 500

2 500

3 000

 

14.

Махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

 

 

14.1.

 6 кв.метргача

1 ўрин/кунга

8 500

8 500

8 500

 

14.2.

 6 дан - 15 кв.метргача

1 ўрин/кунга

12 000

12 000

12 000

 

14.3.

 15 дан - 30 кв.метргача

1 ўрин/кунга

14 000

14 000

14 000

 

15.

Қурилиш материалларини вақтинчалик сақлаш учун

1 урин/кунга

8 000

8 000

8 000

 

16.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

9 000

9 000

9 000

 

17.

Маҳаллий (терак, қамиш, сомон ва ҳ.қ.) ва эски қурилиш материаллари

бир кв.метр

300

300

300

 

Изоҳ: 1.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 - 1,2 погонометр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

  1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.
  2. Қўшработ, Иштихон, Каттақўрғон, Пайариқ ва Ургут туман деҳқон бозорларида майизни катта тарозига тортишда ҳар бир кг. учун 250 сўм патта пули ундирилсин.