Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимининг Тойлоқда ўтказилган сайёр қабулида 216 мурожаат ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун - 2 июль куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Тойлоқ туманидаги марказий истироҳат боғи ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр қабул жараёнида Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 216 нафар фуқаронинг турли ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган мурожаатлари диққат билан тингланди. Бу ҳолатлар вилоят ҳокими, шунингдек, мурожаат қилинган масалага дахлдор раҳбарлар иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Мавжуд мурожаатларда келтирилган муаммолар жойида ҳал этилди, мурожаатчи талаби қондирилди. Муддат тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.