Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти Кенгашининг 25-сессияси бошланди

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияни вилоят ҳокими, Кенгаш раиси Э.Турдимов бошқармоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаровнинг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси комплексининг “Инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Қўшработ тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.