Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров: Тўғридан-тўғри сармоя киритган хорижлик инвесторларга зарур кўмак берилди

2018 йилда вилоятга 102 дан ортиқ йирик хорижий компания раҳбарларининг ташрифи ташкил этилиб, 384 нафар инвестор билан 58,3 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш борасида келишувларга эришилди.

Кўрилган  чоралар натижасида 3 нафар хорижлик инвесторга 806 миллион сўм кредит, 4 нафарига 7 гектар ер майдони, 2 нафарига самарали фаолият юритиш учун бинолар ажратилди.

Шунингдек, 6 нафар инвесторнинг муҳандислик тармоқларига уланишида, 4 нафарига бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.