Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида мобил алоқа сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида вақтинчалик алоқа сифати пасайиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг хабар беришича, «УМС» МЧЖ томонидан Самарқанд вилоятида мобил алоқа сифатини ва қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида айрим шаҳар ва туманлардаги таянч база станцияларни монтаж ва демонтаж қилишга эҳтиёж пайдо бўлган бўлиб, ушбу ишлар босқичма-босқич равишда 2019 йилнинг 30 сентябрь ойига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, олиб бориладиган ишлар натижасида «УМС» МЧЖ томонидан тақдим этилаётган алоқа сифатининг пасайиши кузатилиши мумкин.

Монтаж ва демонтаж ишлари шаҳар ва туманлар бўйича қуйидаги ойларда амалга оширилади:

1) Самарқанд шаҳар – май, июнь (10 ҳафта давомида);

2) Булунғур ва Жомбой туманлари – июнь (2 ҳафта давомида);

3) Ургут ва Тойлоқ туманлари – июнь, июль (3 ҳафта давомида);

4) Пайариқ ва Иштихон туманлари – июль, август (2 ҳафта давомида);

5) Пастдарғом ва Каттақўрғон туманлари – август (2 ҳафта давомида);

6) Пахтачи ва Нарпай туманлари – август, сентябрь (2 ҳафта давомида);

7) Қўшработ тумани – сентябрь (2 ҳафта давомида).