Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятидаги бир қатор туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзгарди

ҲАМРОЕВ Ғолибжон Эгамқулович Самарқанд вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғолибжон Ҳамраев шу пайтгача Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

БУРХАНОВ Ғайрат Баҳодирович Самарқанд вилояти Жомбой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғайрат Бурханов шу пайтгача Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

АҲМЕДОВ Асатулла Бердалиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Асатулла Аҳмедов шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси қўшимча даромадларни аниқлаш ва хуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

ТУРОПОВ Шерзод Арибович Самарқанд вилояти Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерзод Туропов шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.