Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида яна бир масъул вазифага тайинлов амалга оширилди

Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби лавозимига Буюкжон Муродуллаев тайинланди.

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган Б.Муродуллаев бунгача вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасида юрист лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби лавозими қарийб бир йилдан буён вакант бўлиб турганди.

Шахсий маълумотномасига кўра, 1996 йилда Паст Дарғом туманида туғилган Б.Муродуллаев рус, инглиз ва француз тилларини билади.