Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди

2018 йил 24 декабрь куни Самарқанд халқаро аэропортига “Шереметово-Самарқанд” йўналишида учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси У.Н. “яшил” йўлакни танлаб, божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли қўл юки ичида 5 та конвалютада, жами 47 дона “Алпразолам” таблеткалари борлиги аниқланди.

Эксперт-криминалистика экспертиза хулосасига кўра, “Алпразолам” таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар рўйхатига (III рўйхат, 6-илова) киради. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига кўра, Алпразоламмоддаси Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларни турли номдаги 5 тагача ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, ушбу қарорга кўра ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт.

 

Вилоят божхона бошқармаси

ахборот хизмати.