Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 116 километр узунликдаги газ қувурлари ер остига туширилди

“Самарқандгаз” вилоят идорасининг маълумотига кўра, йил бошидан бери 116 километр узунликдаги, турли ўлчамдаги газ қувурлари ер остига туширилди.

-Дарҳақиқат, айрим гавжум масканларда, темирйўл ёқасида бир-бирига қалашиб кетган қувурлар кўзга хунук кўринади, - дейди идора раҳбари Х.Бобомуродов. – Шу боис бу юмушни ўз кучимиз ва ҳамкорлар ёрдамида бажараяпмиз. Қувурлар ерга кўмилишидан олдин техник кўрикдан ўтказилиб, технологик талаб асосида ҳимоя воситаси билан қопланади.