Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 3117 нафар абитуриент давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтди

Самарқанд вилояти республикада абитуриентлардан ариза қабул қилиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Шу сабаб абитуриентларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларга яқиндан кўмак бериш мақсадида давлат хизматлари маркази 24 соат давомида фаолият юритди ҳамда 3117 нафар абитуриентни рўйхатдан ўтказди.

- Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш давомида айрим камчиликлар кузатилди, аммо бор куч-ғайратимиз билан ёшларга хизмат кўрсатишга ҳаракат қилдик, - дейди Самарқанд шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ходими Рустам Норқулов. – Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки икки чорагида 94 минг 906 нафар фуқаро мурожаатлари марказимиз томонидан қабул қилинди.