Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 32 минг 364 нафар ходим расман ишга олинган

Жорий йилнинг I чорагида Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ёрдамчи ходимларни қонуний ёллаш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 32 минг 364 нафар ходим фаолияти расмийлаштирилди.

Жумладан, ўтган даврда 2173 нафар ходим умумий овқатланиш, 8019 нафар ишчи саноат, 1809 нафар ишчи қурилиш корхоналарида расмий рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 14219 нафар ходим фаолияти легаллаштирилганини таъкидлаш лозим. Бундан ташқари, бошқа соҳалардаги корхоналар 6144 нафар ходим фаолиятини белгиланган тартибда қонунийлаштирди.

Вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ёлланма ходимлар фаолиятини легаллаштиришга қаратилган ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Энг муҳими, ушбу жараёнда асосий эътибор ходимнинг ижтимоий муҳофазасига қаратилгани билан эътиборлидир. Зеро, бугун “конверт” усулида иш ҳақи олмаётган ходимнинг пенсияси кафолатлангандир.

Умид Алимов, Самарқанд вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси давлат солиқ инспектори.