Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 6,02 грамм "опий" сотаётган шахс ушланди

Самарқанд тумани Жойсой маҳалласида яшовчи фуқаро С.Н “опий“ гиёҳванд моддаси сотишни мақсад қилиб, савдога қўл урган вақтда ушланди, дея хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.

У вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тинтув қилинганда ёнида 6,02 грамм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро С.Н.нинг ушбу жиноий иши билан боғлиқ олиб борилган суриштирувларда унинг хонадонида 365,85 грамм “опий“ гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.