Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 67 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтирган

Маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён Самарқанд вилоятда 67 нафар тиббиёт ходими беморларни даволаш ва хизмат вақтида COVID-19 касаллигини юқтириб олган. Уларнинг 21 нафарини врач, 24 нафарини ўрта тиббиёт ходими ва 22 нафарини кичик тиббиёт ходими ташкил этади.

Шифокорларни асрайлик. Улар бугунги куннинг қаҳрамонлари, жонкуяр, фидойи инсонлар.

Тиббиёт ходимларининг саломатлиги сизу бизнинг ҳам саломатлигимиздир!