Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Ажойиб Хитой, ранг-баранг Ўзбекистон” ҳафталиги ўтказилади

Жорий йилнинг 10-20 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқандда “Ажойиб Хитой, ранг-баранг Ўзбекистон” ҳафталиги бўлиб ўтади.

Бугун 18:00 да Тошкент шаҳридаги "Зарафшон" концерт залида ҳафталикнинг очилиш маросими бўлади.

Мазкур ҳафталик Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, туризм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида Хитой миллий либослари намойиши, амалий санъат буюмлари кўргазма-савдоси ташкил этилади. Айни кунда Сайилгоҳ кўчаси Хитойнинг машҳур шамчироқлари билан безатилган.