Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда Баҳодир Ялангтўшбий номи билан аталувчи маҳалла ташкил этилади

Самарқанд шаҳар ҳокими, топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси раиси Б.Облоқулов раислигида ўтказилган йиғилишда Обод маскан маҳалла фуқаролар йиғинидан ажралиб чиқаётган янги маҳалла фуқаролар йиғинига муносиб ном бериш таклифлари ҳақидаги масала муҳокама этилди.

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш, ушбу қонунга мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимининг таклифлари ўрганиб чиқилди. Комиссия аъзолари томонидан янги маҳаллага Қорасув ҳамда Баҳодир Ялангтўшбий номлари таклиф этилди. Ушбу таклиф топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясига тақдим этилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.