Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда боқилаётган отларнинг умумий сони 26,5 мингдан ошди

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Самарқанд вилоятида боқилаётган отларнинг умумий бош сони 26572 тага етди.

2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, барча тоифадаги хўжаликларда отлар бош сони  575 тага (2,2 фоиз) кўпайди. 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, отларнинг бош сони тўғрисидаги маълумотлар хўжалик тоифалари бўйича таҳлил этилганда жами отларнинг 86,9 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлар ҳисобига тўғри келмоқда.

Туманлар кесимида оладиган бўлинса, Қўшработда 5848, Нурободда 3085, Паст Дарғомда 3010, Ургутда 2953, Оқдаёрда 1722, Пайариқда 1646, Каттақўрғонда 1522, Иштихонда 1480, Булунғурда 1331, Жомбойда 931, Самарқандда 674, Пахтачида 652, Тойлоқда 645, Нарпайда 527, Каттақўрғон шаҳрида 474, Самарқанд шаҳрида 54 та от боқилмоқда.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.