Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ҳамёнбоп хусусий мактаблар ташкил этилади

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган  Буюк Британиянинг “Acumen Education” ҳамда “MBU Capital” компаниялари вакиллари Самарқандга ташриф буюрди. 

Халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Назиров ҳамроҳлигидаги делегация аъзоларини Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Хожаев ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Каримов кутиб олди.

Меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида бўлиб, дарс ўтиш жараёнлари билан танишди. Энди "Ёшлар маркази"да ўтказиладиган конференцияда иштирок этади.

Таъкидлаш лозимки, Acumen Education ва MBU Capital инвестиция компаниялари Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятимизда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғи яратишни режалаштирмоқда.