Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бўлди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Кўксарой ҳамда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри майдонларида 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни“ муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида Марказий ҳарбий округ қўшинларининг ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Маросимга келган аҳоли, ёшлар вилоятдаги ҳарбий қисмлар томонидан ташкил этилган ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа, спорт-транспорт воситалари кўргазмалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг сафда юриш каби машқларидан баҳраманд бўлишди. Ҳарбий карабинчилар  ва ҳарбий қисм хизматчиларининг чиқишлари, рамзий дала шароитидаги ошхона, ҳарбийлар ётоқхона, кўчма тиббиёт пунктлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.       

 Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони А.Саидов иштирок этди.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ, Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).