Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда жамоатчилик масканлари орқали қидирувдаги шахс ушланди

Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида Самарқанд шаҳридаги жамоатчилик масканларидаги навбатчилик орқали 67 та тан жароҳати билан боғлиқ маъмурий хуқуқбузарликлар, 143 та майда безорилик ҳолатлари аниқланган. 

  Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, 2019 йилнинг 5 ойи давомида шаҳардаги Жамоатчилик назорати масканларида навбатчиликда турган жамоатчилик вакиллари томонидан 6287 та автомашина ҳамда 22587 нафар фуқаролар текширилган. Текширувлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан қидирувда юрган Алишер Келдияров ушланган.      

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида жами 210 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, шундан 91 та маҳалла фуқаролар йиғинларига замонавий усулда ясалган “Жамоатчилик назорати масканлари” қўйилган. Мазкур “Жамоатчилик назорати масканлари”нинг 10 таси кузатув камералари билан жиҳозланган.

Маълумот учун маҳаллаларда ташкил этилган жамоатчилик масканларида профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда тунги навбатчилик ташкил этилганлиги натижасида сўнги 5 ойи давомида умумий жиноятчилик 175 тага (498-323 ёки 35.14%), ўғирлик (83-23 ёки 66.27%), безорилик 2 тага (4-2 ёки 50%) талончилик 5 тага (6-1 ёки 83.33%) камайишига эришилди.