Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда карантинда сақланган 1051 нафар фуқаро ўз оиласига қайтди

Самарқанд шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази биносига жойлаштирилган фуқароларнинг 14 кунлик карантин муддати тугади.

Ушбу манзилга жорий йилнинг 25 март куни жойлаштирилган 1051 нафар фуқаролар тиббий кузатув даврида икки маротаба лаборатория тест синамаларидан ўтказилган. Олинган таҳлил натижалари кузатув остида бўлганларда вирус йўқлигини кўрсатган. Эндиликда ушбу фуқаролар 10 кун давомида уй шароитидаги карантин кузатувида бўлишади.

Айни пайтда Самарқандда жами карантинга олинган фуқаролар сони 2649 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 9 апрель соат соат 13:00 ҳолатига Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 нафарни ташкил қилмоқда.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.