Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда нурланиш манбаси билан ишлайдиган корхоналар фақат Нурободда эмас

Вилоятимиз аҳолисини радиациявий хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказидаги радиология лабораториясидаги текширувлар орқали амалга оширилади.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив моддалар билан бевосита ишлайдиган ходимлар (“А” тоифага киритилган персоналлар)нинг соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг иш фаолиятида олган индивидуал дозаларини назорат қилиш мақсадида Республика Санитария-эпидемиология агентлиги радиология бўлинмасида ташкил этилган термолюминисцент лабораториясида индивидуал дозиметрик текширувдан ўтказиш йўлга қўйилган.

Радиология лабораторияси вилоят фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Саноатгеоконтехназорат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоятда ионлантирувчи нурланиш манбаси билан ишлаётган 6 та муассаса мавжуд бўлиб, булар:

- Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Далабоғ қўрғонида жойлашган ДУК «Уранмегеология» Зирабулоқ.

- Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси, 148-уйда жойлашган Марказий геолог-геофизик экспедицияси.

- Тойлоқ тумани Абу Райҳон Беруний кўчасида жойлашган ветеринария илмий текшириш институти.

- Самарқанд шаҳар Анқабой кўчаси, 6-уйда жойлашган СамМИ 1-клиникаси радиология бўлими.

- Самарқанд шаҳар Абдуаҳмон Жомий кўчаси, 86-уйда жойлашган Республика онкология ва радиология илмий-амалий тешириш институтининг Самарқанд филиали.

- Самарқанд шаҳар Абдураҳмон Жомий кўчаси, 86-уйда жойлашган Республика онкология ва радиология илмий-амалий тешириш институти Самарқанд филиали радиология бўлими.